КЎЧАНИНГ ҲАҚҚИНИ АДО ЭТМАСЛИКДАГИ ГУНОҲЛАР | МАВЗУ: ДИНИМИЗДА ЙЎЛДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲАҚҚИ ВА ОДОБЛАРИ

83 подписчика

12+
12+

2 просмотра

2 дня назад

ПожаловатьсяНарушение авторских прав

83 подписчика

12+
12+

2 просмотра

2 дня назад

ПожаловатьсяНарушение авторских прав
12+
12+

2 просмотра

2 дня назад

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишнинг шаръий ҳукми Ислом Фиқҳи Академияси ва Саудия Арабистони подшоҳлигининг илмий баҳслар ва фатво бериш бўйича доимий қўмитаси каби фатво ташкилотлари ва жумҳур уламолар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш вожиб эканини таъкидлашади. Улар ўз сўзларига “Маслаҳатул мурсала”ни далил қиладилар (“Маслаҳатул мурсала” – шариатда кўзда тутилган фойдани жалб қилиш). Чунки йўл ҳаракати қоидалари шариатимизга зид эмас. Ундан ҳамма одамларнинг фойдаси кўзланади ва қоидаларга амал қилиш – бошлиқларга итоат қилиш қабилидан ҳисобланади. Демак, юқоридаги сабабларга кўра йўл қоидаларига амал қилишнинг лозимлиги ва уни бузганларга молиявий жазолар қўллаш мумкинлиги келиб чиқади. Шуниси ачинарлики, айрим мутаассиб, жоҳил “фатво берувчилар”: “Йўл ҳаракати қоидалари Қуръони каримда ҳам, суннатда ҳам ворид бўлмаган, у ислом шариатидан ташқаридаги нарса, демак, унга амал қилмаса ҳам бўлаверади” деган ўта аҳмоқона фатволарни бермоқдалар. Динимизда йўлдан фойдаланиш ҳаққи ва одоблари Маълумки, динимиздаги кўчадан ўтиш ёки унда тўхтаб туриш ҳаққи – умумий. Ундан пиёда ҳам, автомашинада ҳам фойдаланиши мумкин. Бунда саломатлик, яъни ўзига ҳам, ўзгага ҳам зарар бермаслик шарт қилинади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом одамларнинг йўлидаги азият етказувчи нарсаларни четга олишга тарғиб қилганлар: яъни: “Бир киши йўлда кетаётиб, тиканли бутоқни кўрса ва уни четга олиб ташласа, Аллоҳ уни бу иши учун мукофотлаб, гуноҳларини кечиради” (Имом Бухорий ривояти). Лекин ҳар соатда автомашина ойнасидан турли нарсаларни ҳеч ўйламасдан ташлаб юборамиз, ҳатто баъзи вақтларда ўзимиз йўлда ўзгаларга азият берувчи “тўсиқ”, “тиканли бутоқ”қа айланамиз. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги нарсаларни йўлнинг ҳаққи деганлар: яъни: “...Йўлнинг ҳаққи – кўзни тийиш, азият бермаслик, саломга алик олиш, яхшилика буюриш ва ёмонликдан қайтариш” (Муттафақун алайҳ). Ҳадиси шарифдаги “азият” кўп нарсаларни ичига олади. Энг ёмонларидан бири – ўзгаларга тил билан озор етказишдир, айниқса, ҳақорат, сўкиш – мусулмонлик одобларига мутлақо зиддир. Ҳадиси шарифда бу ҳақда шундай дейилади: яъни: “Мусулмон кишини сўкиш – фосиқликдир. У билан урушиш – кофирликдир” (Муттафақун алайҳ). Гоҳида бўлар-бўлмасга сигнал чалиш, номаҳрамларга назар солиш ёки мусиқани баланд қўйиш билан ўзгаларга озор берамиз. Кечки пайтларда бошқа ҳайдовчиларнинг кўзини қамаштирадиган, тақиқланган ёритгичларни ёқиб юришдан “завқланамиз”. Транспорт воситаларини бошқариш одоблари ва унда мўътадил бўлиш “Ер юзида кибрланиб юрма! Чунки сен (оёқларинг билан) зинҳор ерни теша олмайсан ва узунликда тоғларга ета олмайсан” (Исро сураси 37-оят). Юқоридаги ояти карима ҳайдовчиларни ҳам уловларида оғир-босиқлик ва сабр билан, шошмасдан юришга чақиради. Танганинг икки томони бўлгани каби, йўлларда жуда секин ҳаракатланувчи транспорт воситалари, бошқаларга ноқулайлик туғдиради, йўлда тирбандлик ҳосил қилади. Буни ҳам ҳисобга олиш керак. Ҳайдовчининг зиммасидаги масъулият ва жавобгарлик Жорий йилда “Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони” рўйхатида биринчи ўринда турган ҳанафий олим, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш ҳақида шундай дейдилар: “Асл қоида – транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳаракат давомида машинаси билан содир қиладиган ҳар бир ҳодисага масъулдир. Чунки машина унинг қўлидаги восита ва ҳайдовчи уни бошқаришга қодир. Машина ўзича ҳаракатланмайди. Шунинг учун ҳайдовчи машинанинг олди, орқаси ва ён томонлари билан етказган зарарга зомин (жавобгар) бўлади. Ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан ҳаддан ошиб ўзгага зарар етказса, жавобгар бўлишида шубҳа йўқ. Чунки ҳаддан ошувчи доимо жавобгар ҳисобланади. Лекин йўл қоидаларига амал қилиб юриб, ўзгага зарар етказган киши жавобгар бўлиши тўғрисида турли фикрлар бор. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилса, ҳайдовчига боғлиқ бўлмаган фавқулодда ҳолатларда жавобгар бўлмаслиги тўғри бўлади” (“Ислом фиқҳи академияси журнали”да нашр қилинган илмий мақоладан). Пиёдалар ҳам йўл қоидаларига амал қилиши лозим Йўлнинг қатнов қисмида, шунингдек пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланаётган пиёдаларга телефондан фойдаланиш, теле-видео маҳсулотларни кўриш, радио, аудио маҳсулотларни эшитиш, китоб ёки даврий матбуот ўқиш ҳамда эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш тақиқланди. Абдулазиз БОБАМИРЗАЕВ

Название:

КЎЧАНИНГ ҲАҚҚИНИ АДО ЭТМАСЛИКДАГИ ГУНОҲЛАР | МАВЗУ: ДИНИМИЗДА ЙЎЛДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲАҚҚИ ВА ОДОБЛАРИ

Категория:

Разное