Ижро ҳаракатлари даврида, мол-мулкка тегишли тартибда тақиқ қўйилиши мумкин
Бундан бир неча кун олдин фуқаро Д.Ҳакимованинг Бюронинг Косон туман бўлими ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган мурожаати ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. Мазкур хабар Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўрганилди. Аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг 31.01.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Ҳакимова ҳисобидан ундирувчи Қодирова фойдасига 3 621 000 сўм маънавий зарар ундириш тўғрисидаги ижро хужжати 23.03.2023 йил куни келиб тушган. Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздорга тегишли бўлган мол-мулкларга “МИБ портал” электрон дастури орқали автоматик таъқиқ қўйилган. Жорий йилнинг 18 сентябрь куни фуқаро Ҳакимова Бюронинг Косон туман бўлим бошлиғининг хизмат хонасига келиб, бўлим бошлиғидан унга тегишли бўлган автотранспорт воситаларига қўйилган таъқиқларни олиб ташлашини, 2 та автомашинасига ғайриқонуний равишда таъқиқ қўйилганлигини, бу эса қонунга зидлигини билдириб, бўлим бошлиғи томонидан босиқлик билан қонун талаблари тушунтирилишига қарамасдан норози кайфиятда хонани тарк этган. Шундан сўнг, у Бюронинг вилоят бошқармасига келган ва бошқарма масъул ходими томонидан мурожаати тингланиб, қабул қилинган ҳамда ҳуқуқий тушунтириш берилган. Аммо Д.Ҳакимова ташкилот шаъни ва обрўйини тушуриш мақсадида, Бюро ходимларининг қилаётган қонуний хатти-ҳаракатларини асоссиз равишда нотўғри деб, ўзининг ходим томонидан ҳақорат қилинганини асоссиз равишда иддао қилмоқда. Ваҳоланки, бошқарма биносига у билан бирга келган укасига берилган ҳуқуқий тушунтириш натижасида қарздорлик бир кун ичида бартараф этилиб, қарздорнинг мол-мулкларига нисбатан қўйилган таъқиқлар автоматик тарзда бекор қилинган. Айтишимиз керакки, Мажбурий ижро бюроси тизими тўлиқ автоматлаштирилган тизимга ўтаётганлиги боис, иш юритувга келиб тушган ҳар бир ҳужжат бўйича, қарздорларга таъқиқ ва чекловлар қўйиш, шунингдек, қарздорлик бартараф этилган сўнг, уларни ечиш автоматик тарзда амалга оширилади. Шу сабабли, баъзи фуқароларимиздан Мажбурий ижро бюроси органлари иш фаолиятини яхши тушунмаслик оқибатида, тизим ҳақида турли нохолис хабарлар тарқатмасликларини сўраб қоламиз.
Название:
Ижро ҳаракатлари даврида, мол-мулкка тегишли тартибда тақиқ қўйилиши мумкин
Категория:
Разное