Ижро ҳужжати амалда бажарилган, эътирозлар юзасидан судга мурожаат этиш лозим !

34 подписчика

12+
12+

19 часов назад

ПожаловатьсяНарушение авторских прав

34 подписчика

12+
12+

19 часов назад

ПожаловатьсяНарушение авторских прав
12+
12+

19 часов назад

2021 йилнинг 3 октбярь куни ижтимоий тармоқларда мурожаат жойлаштирилган. Фуқаро Манзура Хамидованинг мазкур мурожаати Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўрганилди ва якуний бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз. Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2019 йил 29 декабрдаги ижро варақасига асосан даъвогар Н.Қосимовани Учқўрғон туман, Чек МФЙ, Мустақиллик кўчаси 12-уйидаги яшаш ва ёрдамчи хоналари ҳамда айрим бино-иншоотларидан фойдаланиши, бунга жавобгарлар М.Хамидова ва бошқаларнинг қаршилик кўрсатмаслиги мажбурияти юклатилган. Ижро ҳужжати талабини бажариш мақсадида, хонадонга борилганида, жавобгарлар томонидан айрим хоналарнинг ички томони бузиб юборилгани, ошхонада эса, жавобгарларнинг яшаётганлиги, ҳаммом эса, ошхона сифатида фойдаланилаётгани аниқланган. Ушбу ҳақида далолатнома расмийлаштирилган. Ижро ҳаракатлари даврида жорий йилнинг 6 февраль куни даъвогар Н.Қосимова ижро ҳужжатида кўрсатиб ўтилган хонадонга киритилиб, жавобгарларга қаршилик қилмаслик мажбурияти юклаш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган. Ижро ҳужжати талаби амалда тўлиқ бажарилган.

Название:

Ижро ҳужжати амалда бажарилган, эътирозлар юзасидан судга мурожаат этиш лозим !

Категория:

Разное