BMB HOLDING ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРМОҚДА

121 подписчик

12+
12+

3 просмотра

14 дней назад

ПожаловатьсяНарушение авторских прав

121 подписчик

12+
12+

3 просмотра

14 дней назад

ПожаловатьсяНарушение авторских прав
12+
12+

3 просмотра

14 дней назад

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда спорт соҳасини, айниқса футболни ривожлантиришга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнларда хусусий секторнинг фаол иштироки соҳанинг барқарор тараққиётини таъминлаш, унинг имкониятларини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади. BMB HOLDING Ўзбекистонда спорт, хусусан футбол ва футзални ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётганлиги бугун кўпчиликка маълум. Холдинг клублар миқёсидаги профессионал мусобақаларни янги босқичга олиб чиқишда Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг стратегик ҳамкорларидан бири сифатида фаолият юритмоқда. Миллий футболимиз учун тарихий аҳамият касб этаётган ушбу мавсумда BMB HOLDING ҳамда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ўртасида янги шартнома имзоланди. Ушбу келишув ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган. Шартнома имзолаш маросимида BMB HOLDING ижрочи директори Жаҳонгир Жабборқулов ҳамда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев иштирок этди. Алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур ҳамкорлик илк бор йўлга қўйилаётгани йўқ. Томонлар ўртасидаги самарали алоқалар бир неча йиллар давомида изчил ривожланиб келмоқда. Навбатдаги келишув эса ушбу ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиб, миллий футболимиз тараққиётига янада кучли туртки бериши кутилади.

Название:

BMB HOLDING ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРМОҚДА

Категория:

Разное