Ўзбекистон халқ рассоми, академик Алишер Мирзаев ижодидан намуналар.
Алишер Тўлаганович Мирзаев 1948 йил 21 мартида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Рангтасвир ва графика устаси. Ўзбекистон Бадиий академияси ҳақиқий аъзоси. 1992 йил Ўзбекистон халқ рассоми. 1964 – 1968 йилларда П.Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртини, 1968 – 1974 йилларда В.Суриков номидаги Москва рассомлик санъати институтида таълим олган. 1974 – 1978 йилларда Тошкент политехника институти ва 1978 – 1997 йилларда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтида педагог, 1997 йилдан Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтида педагог, 2000 йилдан Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти профессори. 1994 йилда Абдулла Қодирий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати, 1999 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган.
Название:
Ўзбекистон халқ рассоми, академик Алишер Мирзаев ижодидан намуналар.
Категория:
Разное